Yangiliklar

Ўзбекистонлик экспертларнинг Франция Ташқи ишлар вазирлиги Таҳлил, прогнозлаш ва стратегия маркази директори билан учрашуви тўғрисида

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Парижда Франция Ташқи ишлар вазирлигининг Таҳлил, прогнозлаш ва стратегия маркази (CAPS)  директори Мануэль Лафоном Рапнуе билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг етакчи илмий марказлари – Марказий Осиё халқаро институти, Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ва ахборот-таҳлил маркази вакиллари иштирок этди.

Унда ҳозирги шароитда Франция ва Ўзбекистоннинг ҳамкорлик истиқболлари, халқаро платформаларда томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.

Мануэль Лафон Рапнуенинг фикрига кўра, сўнгги йилларда мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг юқори динамикаси ва ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳимлиги айтилди.

Учрашувда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва Франциянинг Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш, барқарор ривожланишга эришиш йўлида глобал муаммоларни ҳал этишдаги манфаатлар муштараклиги қайд этилди.

Ўзбекистон ва Франция кўп қиррали ҳамкорлигини илмий-амалий тадбирлар орқали янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашишни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

САРS Франция Ташқи ишлар вазирлиги таҳлил маркази ҳисобланади. У “ҳозирги халқаро муаммоларни таҳлил қилиш ва халқаро сиёсатдаги ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш истиқболларини ўрганиш орқали ташқи сиёсат соҳасида қарорлар ишлаб чиқиш каби вазифаларни бажаради.