Yangiliklar

17 июнь куни МОХИда ШҲТ Хартиясининг 20 йиллигига бағишланган конференция ўтказилиши режалаштирилмоқда

Жорий йилнинг 17 июнь куни Марказий Осиё халқаро институтида ШҲТ Хартиясининг 20 йиллигига бағишланган “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти: Марказий Осиёдан Евроосиёга” мавзусида конференция ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Марказий Осиё халқаро институти томонидан ўзаро ҳамкорликда ташкил этилади.

Халқаро конференсияда ШҲТ га аъзо давлатлар Миллий координаторлари, ШҲТ Котибияти ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси вакиллари, Марказий Осиё давлатлари, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Эрон, Беларус етакчи таҳлил тузилмалари экспертлари, Тошкент шаҳрида аккредитациядан ўтган хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикасидаги вазирлик ва бошқармалари вакиллари иштирок этади.

Бўлажак тадбир ШҲТ доирасида сиёсий, иқтисодий ва гуманитар ҳамкорлик, терроризмга қарши кураш ҳамда бошқа соҳалар бўйича очиқ ва конструктив фикр алмашиш учун самарали майдон вазифасини ўтайди.