Yangiliklar

Aфғонистон ва Туркманистон электр компаниялари қўшма лойиҳалар устида муҳокама ўтказди

Aфғонистоннинг «Da Afghanistan Breshna Sherkat» (DABS) энергетика компанияси ва Туркманистоннинг «Turkmenenergo» давлат компанияси уч кун давомида кўплаб масалаларни, жумладан, кенг кўламли қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди. Музокараларда Туркиянинг «Çalik Holding» компанияси ҳам иштирок этди.

Унда электр узатиш линиялари лойиҳалари бўйича 500 кВ Туркманистон-Aфғонистон-Покистон ва Aндхой-Шибарган-Поли-Хумри ва Нур-ул-Жиҳод электр тақсимлаш станцияси қурилишининг бориши муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунлари бўйича бир қатор масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 DABS вакиллари «Нур-уль-Джехад» станцияси жиҳозланиши ҳақида маълумот берди. Aфғонистон энергетика компаниясига кўра, электр тақсимлаш станцияси бир ҳафтада ишга туширилиб, 100 МВт туркман электр энергияси Афғонистонга импорт қилинади.

 DABS, «Turkmenenergo» ва «Çalik Holding»ўртасидаги учрашув натижасида қўшма протокол имзоланди, томонлар муҳим иқтисодий лойиҳалар бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.