Yangiliklar

Aшхабод автотураргоҳи 150 та қулай таксилар билан тўлдирилди

27 сентабрь Туркманистон мустақиллигининг 31 йиллигини нишонлаш арафасида «Türkmenawtoulaglary» агентлиги (Туркменавтотранспорт) техник паркини 150 та Toyota Corolla русумли автомобиллари тўлдирди.

Қайд этилишича, ушбу йўловчи таксиларига электрон планшетлар тақдим этилиб, йўл ҳақини пластик карталар ва банк  ўтказмаси орқали тўлаш тизими жорий этилган.

Шунингдек, автомобиллар GPS тизими билан жиҳозланган бўлиб, исталган вақтда транспорт воситаси қаердалигини аниқлаш ва тезлигини назорат қилиш имконини беради.

 Халқаро стандартларга мос келадиган янги йўловчи таксилари  экологик хавфсизлик ва ишончлилик талабларига тўлиқ жавоб беради.