Yangiliklar

Aшхабодда «Go Viral» биринчи инновацион фестивал бўлиб ўтди

Aшхабодда ижодкорларни жамлаган «Go Viral» кенг кўламли инновацион фестивал бўлиб ўтди.

Бу эса Туркманистон пойтахти аҳолисини янада илҳомлантирди.

Фестивал янги ижодкорларни кашф этиш, ижод намуналарини яратиш ва тарғиб қилиш, ахборот бериш, кўнгил очиш, реклама қилиш ҳамда ижтимоий тармоқлар, янги платформалар ва технологиялар орқали томошабинлар билан муваффақиятли мулоқот қилиш имкониятини бериш мақсадида ташкил этилди.

Ушбу фестивал Aшхободда илк маротаба ўтказилмоқда. Бундан аввал Душанбе, Тошкент, Бишкек ва Олмаота шаҳарларида ўтказилган эди.

Тадбир AҚШнинг Туркманистондаги элчихонаси ва Марказий Осиёдаги «Go Viral»  жамоалари кўмагида ташкил этилди.

Фестивал дастуридан оммавий ахборот воситалари, бизнес, маданият ва технология соҳаларидаги йиғилишлар, семинарлар, шунингдек, концерт намойишлари ўрин олган.  Фестивалда 150 га яқин иштирокчи қатнашди.