Yangiliklar

Aшхабодда халқаро турнирлар ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Ашхабодда Президент С. Бердимуҳамедовнинг топшириғига мувофиқ, халқаро мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритган спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Туркманистонлик спортчилар Обервартдаги дзюдо бўйича Европа очиқ чемпионатида, Берлиндаги карате-до халқаро мусобақасида, Пардубицедаги шотокан карате бўйича жаҳон чемпионати ҳамда Москвадаги “Самбо асосчилари кубоги” халқаро турнирида кўплаб медалларни қўлга киритди.

Тантанали тадбирда ҳукумат аъзолари, Халқ маслаҳати ва Миллий Кенгеш  етакчилари ва вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг Туркманистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпуслари, вазирликлар ва идоралари, жамоат бирлашмалари, олий ўқув юртлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.