Yangiliklar

Aшхабодда Туркманистон Президенти ва Грузия Бош вазири ўртасида музокара бўлиб ўтди

Aшхабодда Туркманистон Президенти С.Бердимуҳамедов ва Грузия Бош вазири И.Гарибошвили ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унга кўра томонлар ўзаро алоқаларни чуқурлаштириш, қўшма лойиҳалар ва транзит салоҳиятини муҳокама қилдилар. И.Гарибошвилининг таъкидлашича, Грузия ҳукумати Туркманистон билан яқин сиёсий ва иқтисодий алоқаларни юксак  қадрлайди.

Мутасаддилар стратегик лойиҳаларни амалга ошириш Каспий ва Қора денгизлари орқали Осиё ва Европа ўртасида юк ташиш самарадорлиги ҳамда хавфсизлигини ошириш, шу орқали савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва минтақалараро алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашишини таъкидладилар.

И.Гарибашвили  Грузия томони  янги автомобиль ва темир йўллари қурилиши ва денгиз портлари кенгайтирилишига “йирик сармоя” киритаётганини қайд этди.

Шунингдек, у Грузия ҳудуди орқали Қора денгизга йўлакдан фойдаланиш Туркманистон учун самарали эканини таъкидлади.