Yangiliklar
ЭЪЛОН Ўзбекистон ва Франция ҳамкорлигида “Марказий Осиёдаги сув масалаларига нигоҳ” мавзусида халқаро конференция ташкил этилади
Жорий йилнинг 18 май куни Марказий Осиё халқаро институтида “Марказий Осиёдаги сув масалаларига нигоҳ” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.
Конференция Марказий Осиё халқаро институти, Франциянинг Марказий Осиё тадқиқотлари институти, Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Франция тараққиёт агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилади.
Aнжуманда Франция ва Ўзбекистон элчилари, дипломатик корпус вакиллари, халқаро ташкилотлар, ўзбек-француз таҳлил марказлари, вазирлик ва идоралар ҳамда мамлакатимиздаги нуфузли олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этади.
Тадбирда Марказий Осиёда сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини камайтириш, ушбу муаммоларни ҳал этишда инновацион билим ва тажрибаларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинади.
Конференцияни қуйидаги ҳавола орқали кузатишингиз мумкин:
https://us02web.zoom.us/j/83535671779?pwd=OER6TkNoRkNZQnRIOFN0MEFJbWRDdz09
Идентификатор конференции: 835 3567 1779
Код доступа: 992242