Yangiliklar

ЭЪЛОН Марказий Осиё халқаро институтида «Ҳайдар Алиевнинг Ўзбекистон – Озарбайжон ҳамкорлигини ривожлантиришдаги роли» мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 15 май куни Марказий Осиё халқаро институтида Ҳайдар Алиевнинг 100 йиллигига бағишланган «Ҳайдар Алиевнинг Ўзбекистон – Озарбайжон ҳамкорлигини ривожлантиришдаги роли» мавзуида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

Анжуман  Марказий Осиё халқаро институти, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Озарбайжон элчихонаси қошидаги  Ҳайдар Алиев номидаги маданият маркази томонидан ташкил этиляпти.

Унда икки давлат парламентлари аъзолари ва дипломатик доира вакиллари, Фанлар академияси, “Ўзбекистон-Озарбайжон” дўстлик жамияти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, Евроосиё халқаро тадқиқотлар институти, Ганжа давлат университети, икки мамлакат нуфузли олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва  талабалари иштирок этади.

Тадбир давомида Ҳайдар Aлиев фаолияти билан боғлиқ муҳим тарихий воқеалар ҳамда унинг Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстона муносабатларини шакллантириш ва мустаҳкамлашдаги роли юзасидан фикр алмашилади.

 Конференцияни қуйидаги ҳавола орқали кузатишингиз мумкин:

https://us02web.zoom.us/j/4827307340?pwd=TEx1RzdIVS9QaGp3b3AxTXZYQXNzZz09

 

Конференцияни идентификатори : 482 730 7340

Кириш коди: IICA2023