Yangiliklar

Хитой Халқ Республикаси Раиси Самарқандга келди

14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Самарқанд халқаро аэропортида Хитой етакчисини давлатимиз раҳбари кутиб олди.

Миллий куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари 15 сентябрь кунига мўлжалланган. Шу куни олий даражадаги Ўзбекистон-Хитой музокаралари бўлиб ўтади.

Аввал хабар қилинганидек, Хитой Раиси 16 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.