Yangiliklar

Қ.-Ж. Тоқаев Халқаро шахмат федерацияси президентини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Қ.-Ж. Тоқаев Халқаро шахмат федерацияси  (FIDE) президенти A.Дворковични қабул қилди.

Давлат раҳбари A.Дворковични яқинда Халқаро шахмат федерацияси президенти лавозимига қайта сайлангани билан табриклади.

Давлат раҳбарига Астана шаҳрида дунёнинг энг кучли 12 нафар шахматчисини жамлаган FIDE Гран-присининг аёллар ўртасидаги биринчи босқичи ўтказилгани ҳақида маълумот берилди.

Малумот учун: жорий йилнинг 17-30 сентябрь кунлари Астана шаҳрида FIDE Гран-присининг аёллар ўртасида биринчи босқичи бўлиб ўтмоқда.

Давлат раҳбари бундай даражадаги тадбирларнинг ўтказилиши мамлакатда шахмат спортини ривожлантиришга катта ҳисса қўшишини таъкидлади.

Ўз навбатида Аркадий Дворкович Қозоғистонда шахматни шахсан қўллаб-қувватлаб, уни оммавий спорт турига айлантиргани учун Қасим-Жомарт Тоқаевга миннатдорлик билдирди ва FIDE шахматни мактаб ўқув дастурига киритиш бўйича халқаро тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёрлигини билдирди.

Шу билан бирга, Қозоғистон ва FIDE ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди, мамлакатда йирик халқаро турнирларни ўтказиш истиқболлари муҳокама қилинди.