Yangiliklar
Марказий Осиё халқаро институтида Тожикистон Республикаси элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 12 апрель куни Марказий Осиё халқаро институтида Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Aбдужаббор Раҳмонзода билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида, мартабали меҳмонга Институт мақсад ва вазифалари ҳамда фаолиятидаги устувор йўналишлар тўғрисида маълум қилинди.
Тожикистон дипломатик миссияси раҳбари икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли ўзбек-тожик муносабатларининг юқори босқичини, ўзаро ҳамкорликнинг стратегик шериклик даражасига кўтарилгани, кўп йиллик дўстлик, яқин қўшничилик анъаналарининг янада ривожланаётганини алоҳида қайд этди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган йили 10-11-июнь кунлари Тожикистонга расмий ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш, Марказий Осиёда минтақавий шерикликни мустаҳкамлаш, икки мамлакат етакчи эксперт-таҳлил марказлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда қўшма тадбирларни ўтказишга доир масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича, томонлар икки томонлама ва минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан мунтазам мулоқот ва фикр алмашишга келишиб олдилар.