Yangiliklar

“Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишини таъминлашда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шерикликнинг аҳамияти”

Жорий йилнинг 1 июнь куни Марказий Осиё халқаро институтида “Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишини таъминлашда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шерикликнинг аҳамияти” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу тадбир Марказий Осиё халқаро институти ва Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази билан  ҳамкорликда ташкил этилади.

Мазкур конференцияда Ўзбекистон ва Тожикистон етакчи таҳлил тузилмалари экспертларининг иштироки кўзда тутилган.

Хусусан, Марказий Осиё халқаро институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси  ва Тожикистон Республикаси Миллий Фанлар академияси, шунингдек,  фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда икки мамлакат мустақил экспертлар иштирок этади.

Бўлажак тадбир Ўзбекистон ва Тожикистон илмий-тадқиқот ҳамжамиятлари ўртасида  сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича очиқ ва конструктив фикр алмашишда муҳим платформа яратади.

 

Zoom: https://us02web.zoom.us/j/84830666723?pwd=WmtvNkg5bUV6Nk44R2FvQXd1MjJOQT09