Yangiliklar
МОХИ директори “Марказий Осиёнинг сув, энергетика ва иқлим ўзгариши бўйича минтақавий ҳамкорлиги истиқболлари” мавзуидаги вебинарда иштирок этди
Марказий Осиё халқаро институти директори Владимир Норов 30 январь куни ўтган “Марказий Осиёнинг сув, энергетика ва иқлим ўзгариши бўйича минтақавий ҳамкорлиги истиқболлари” мавзусидаги вебинарда иштирок этди.
Гарвард университети (АҚШ) ҳузуридаги Девис номидаги Россия ва Евроосиё тадқиқотлари маркази томонидан ташкил этилган тадбирда, Марказий Осиё мамлакатлари, AҚШ эксперт-таҳлил ҳамжамияти вакиллари ҳам иштирок этдилар.
Унда қайд этилганидек, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда олиб бораётган прагматик минтақавий сиёсат туфайли, сув-энергетика соҳасида ҳам ижобий динамика кузатилмоқда.
Сув бўйича махсус ишчи гуруҳ доирасида ушбу соҳани ривожлантиришга қаратилган икки томонлама келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқди.
Таъкидлаш жоизки, минтақада йирик гидроэнергетика лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш бўйича тарихий келишувларга эришилди.
Вебинар якунида, келгусида ушбу Марказ, USAID ва Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури билан биргаликда минтақада сув ва энергетика соҳасини ривожлантириш бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказишга қизиқиш билдирилди.