Yangiliklar

МОХИ директори Владимир Норовнинг Германия Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича вакили Матиас Люттенберг билан учрашуви тўғрисида

2023 йилнинг 15 февраль куни Марказий Осиё халқаро институти директори Владимир Норов Германия Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё бўйича вакили Маттиас Люттенберг билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, Марказий Осиё мамлакатлари ва икки давлат таҳлил марказлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Дипломатга Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг асосий қоидалари, мамлакатимиз раҳбарининг Марказий Осиё ва қўшни минтақалар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслари ҳақида маълумот берилди.

М.Люттенбергь Ўзбекистон-Германия муносабатларининг бугунги  ҳолати, Президентимизнинг минтақа давлатларини яқинлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришда минтақа мамлакатларини қамраб олишга имкон берувчи, минтақавий интеграцияни, савдо ва инвестицияларни рағбатлантириш, Марказий Осиё мамлакатлари учун умумий кун тартибини ишлаб чиқиш ва иқлим ўзгаришига мослашишга ҳисса қўшувчи “C5+” формати муҳим аҳамият касб этди.

Германия ТИВ департаменти бошлиғининг фикрига кўра, “ЕИ-Марказий Осиё”, ШҲТ, ТДТ каби минтақавий саммитлар Марказий Осиё давлатларининг барқарор тараққиёти учун мустаҳкам пойдевор яратмоқда.

Шу билан бирга,  Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия эксперт-таҳлилий ҳамжамиятлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида, М.Люттенбергь Германия илмий-тадқиқот марказлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.