Yangiliklar

МОХИда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашув

Жорий йилнинг 14 апрель куни Марказий Осиё халқаро институтида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТIКA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жемалеттин Туней билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида МОХИ ва ТIКA ўртасида шериклик алоқаларини ўрнатиш ҳамда ўзаро манфаатли соҳалардаги  ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида, мартабали меҳмонга Институт мақсад вазифалари, фаолияти, амалга оширилаётган ишлар ва хорижий ҳамкорлар билан ўтказилаётган қўшма тадбирлар хусусида маълумот берилди.

Ўз навбатида Ж.Туней икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли, Ўзбекистон ва Туркия муносабатларининг юқори босқичидан мамнунлигини билдирди.

Шунингдек, Ўзбекистон раҳбарининг Марказий Осиёда сиёсий вазиятни тубдан яхшилаш, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, яқин дўст ва яхши қўшничилик анъаналарини шакллантиришдаги минтақавий курсини юқори баҳолади.

Учрашув якунлари бўйича, Томонлар минтақавий аҳамиятга молик лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш бўйича мунтазам мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.