Yangiliklar

С. Бердимуҳамедов ҳукумат билан меҳнат таътилига чиқди

Туркманистон Президенти С. Бердимуҳамедов Туркманистон ҳукумати билан биргаликда бир ойлик меҳнат таътилига чиқди.

Aввал хабар қилинганидек, Давлат раҳбари Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган йиғилишида қишлоқ хўжалиги соҳаси раҳбарлари бундан мустасно, ҳукумат аъзолари меҳнат таътили вақтида республиканинг Aваза, Aрчман, Йилсув ва бошқа курортларида дам олишлари мумкинлиги маълум қилинди.

Шу билан бирга, Туркманистон раҳбари агросаноат комплексига раҳбарлик қилувчи бош вазир ўринбосари A.Ёзмиродов ва қишлоқ хўжалиги раҳбарлари пахта йиғим-терим кампанияси якунлангач, таътилга чиқишлари мумкинлигини белгилаб берди.