Yangiliklar

С.Бердимуҳамедов Aвазада “Ровач” коттежлар мажмуасини очди

Туркманистон Президенти С. Бердимуҳамедов “Aваза” миллий туристик зонасида “Ровач” коттеж мажмуасининг очилиш маросимида иштирок этди.

Майдони 10 гектарли янги мажмуа барча стандартларга жавоб берадиган 48 та икки қаватли коттежни ўз ичига олади. 

Мажмуа қурилиши  2021 йилнинг январидан бошланган эди.  Мажмуа ишга туширилиши билан 200 га яқин янги иш ўрни яратилди.