Yangiliklar

С.Бердимуҳамедов кўргазманинг очилиши билан қутлади

Aшхободда мамлакат мустақиллигининг 31 йиллигини нишонлаш арафасида Туркманистон иқтисодий ютуқлари кўргазмаси очилди.

Шу муносабат билан Президент С.Бердимуҳамедов йиғилганларга қутлов табриги билан мурожаат қилди.

Унинг сўзларига кўра, Туркманистон мустақиллик даврида  ижтимоий-иқтисодий ривожланишда юқори муваффақиятларни қўлга киритиб, бугунги кунда минтақавий ва жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув жараёни фаоллашмоқда.

Шу билан бирга, ишлаб чиқариш, илм-фан, таълим, ижтимоий-маданий соҳалар ва соғлиқни сақлаш тизимида йирик лойиҳалар амалга оширилиб, ҳар йили юзлаб замонавий объектлар қурилиб, фойдаланишга топширилаётгани, бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётгани бунинг яққол тасдиғидир, дея қўшимча қилди у.

Унинг сўзларига кўра, туркман халқи мустақилликни қўлга киритиши билан ўз олдига демократик, ҳуқуқий ва дунёвий давлат, фуқаролик жамиятининг асосий асосларини шакллантириш каби эзгу мақсадларни қўйди. Бугун эса мард халқнинг улкан бунёдкорлик салоҳияти туфайли мамлакатнинг жаҳон миқёсидаги нуфузини ошириш, қудратли, инновацион ва жадал ривожланаётган иқтисодиётни шакллантиришга қаратилган дастурлар муваффақиятли амалга оширилмоқда.