Yangiliklar

С.Бердимуҳамедов туркманистонликларни Мустақиллик куни билан қутлади

Президент С.Бердимуҳамедов туркманистонликларни Туркманистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан табриклади.

“Сизни Туркманистоннинг миллий байрами – Мустақиллик куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман!

Ишончим комилки, ушбу айём “Aрқадағли халқ даври” йилида юксак ватанпарварлик туйғуси ила нишонланиб, қалбимизда мустақил бетараф Ватанимиз ютуқларидан фахр ва ғурур туйғусини янада жўш урдиради!”

Давлат раҳбари мустақиллик даврида эришилган ғалабалар Туркманистон халқининг ватанпарварлиги, бирлиги ва ҳамжиҳатлиги, виждонли ва меҳнатсеварлиги тимсоли эканини таъкидлади.

Бу даврда Туркманистон қудратли иқтисодиётга, мукаммал ижтимоий тизимга, жадал ривожланаётган ва жаҳонда юқори нуфузга эга давлатга айланди.

“Қудратли давлатнинг янги даври тикланиши: 2022-2052-йилларда Туркманистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш миллий дастури” муваффақиятли амалга оширилмоқда. 2028 йилгача мамлакатдаги қишлоқлар, шаҳарчалар, этраплар ва этрап марказлари аҳолисининг ижтимоий-маиший шароитларини ўзгартириш ва комплекс ўзгаришларни амалга ошириш миллий дастури асосида тараққиёт  йўлидан олға бормоқда.

Туркманистон БМТ, Европа Иттифоқи, ШҲТ, МДҲ, ЕХҲТ, Қўшилмаслик ҳаракати, Ислом ҳамкорлик ташкилоти каби нуфузли халқаро ташкилотлар, шунингдек, Осиё - Тинч океани ва Яқин Шарқ давлатлари билан кўп томонлама алоқаларни изчил мустаҳкамламоқда.