Yangiliklar

С.Бердимуҳамедов юқори технологияли иншоот очилишида иштирок этди

Жорий йилнинг 20 июль куни Президент С. Бердимуҳамедов Ашхабоднинг Бузмейин этрапида қурилган энергетика ускуналарига таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш марказининг очилиш маросимида иштирок этди.

С.Бердимуҳамедов Туркманистонда энергетика саноатини ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Сўнгги йилларда барча вилоятларда бир қанча янги замонавий электр станциялари барпо этилди.

Aйни пайтда ушбу соҳада ҳам қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Мамлакатнинг ички ва Туркманистон-Aфғонистон-Покистон электр узатиш линиялари қуриш ишлари давом эттирилмоқда.

Марказ мамлакатнинг барча ҳудудларида барпо этилган қудратли энергетика объектлари ускуналарини таъмирлашга мўлжалланган бўлиб, бу вақт ва нархини пасайишига,  юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга ҳам ҳисса қўшиши қайд этилди.

Умумий ҳисобда, Марказда 120 иш ўрни яратилган бўлиб, Америка «General Electric Gas Power Europe» компаниясининг илғор технологиялари билан жиҳозланган. Янги иншоот мутахассислари хорижда малака ошириш курсларини тамомлади.

Шунингдек, Марказ дунёда шу каби иншоотлар орасида энг замонавийси ҳисобланиб, мамлакат электр станцияларининг тўлиқ қувват билан узлуксиз ишлашига ҳисса қўшиши айтилди.

«General Electric Gas Power Europe» (AҚШ) раиси ўринбосари Б.Райзиннинг таъкидлашича, Марказ энергетика ускуналарини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича илғор ечимларни тақдим этади, натижада турбина қисмларини таъмирлаш учун хорижга жўнатишга  зарурат қолмайди.

Очилиш маросимидан сўнг, Давлат раҳбари «Çalik Holding»   компаниялар гуруҳи директорлар кенгаши раиси A.Чаликни қабул қилди.