Yangiliklar

Сердар Бердимуҳамедов Дж. Байденни AҚШ Мустақиллиги куни билан табриклади

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Aмерика Президенти Дж. Байденга ва бутун мамлакат аҳолисига AҚШ Мустақиллиги куни муносабати билан самимий табрик ва эзгу тилаклари битилган мактуб йўллади.

Табрикда Туркманистон ва AҚШ ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч, ўзаро англашув тамойилларига асосланган дўстона ва икки томонлама манфаатли муносабатларни янада яхшилаш тарафдори экани таъкидланди.

Туркманистон раҳбари Президент Дж. Байденга мустаҳкам соғлик, бахт ва фаровонлик, Aмерика Қўшма Штатлари халқига эса тинчлик,  фаровонлик ҳамда  равнақ тилади.