Yangiliklar

Тожикистон Президенти Ўзбекистонга келди

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон 15 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига келди.

Халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Сўнг Тожикистон раҳбари Ҳазрати Хизр ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрига гул қўйди.