Yangiliklar

Туркманбоши нефтни қайта ишлаш заводида 2,4 миллион тоннага яқин нефть хомашёси қайта ишланди

Туркманистондаги энг йирик завод Туркманбоши нефтни қайта ишлаш заводи 2022 йилнинг биринчи ярмида 2,4 миллион тоннага яқин нефть хомашёсини қайта ишлади.

Ҳисобот даврига қадар  жами 811 минг тонна A-95, A-92 ва A-80 бензин ишлаб чиқарилди.

Шунингдек, биринчи ярим йилликда заводда 218 минг тонна барча турдаги керосин ишлаб чиқарилди, бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 387 тоннага кўп.

Ҳисоботга кўра, Туркманбоши нефтни қайта ишлаш заводида дизель ёқилғиси, суюлтирилган газ, нефть битуми, нефть кокси, мойлаш материаллари ва бошқа талаб қилинадиган маҳсулотларнинг катта партиялари ҳам ишлаб чиқарилган. Заводда 20 турдан ортиқ ёқилғи ва нефть-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Мазкур завод Туркманбоши нефтни қайта ишлаш заводлари мажмуаси таркибига киради. Бундан ташқари Лебап вилоятидаги Сейди нефтни қайта ишлаш заводи ҳам киради. Жорий йилнинг январь-июнь ойлари учун умумий 2,63 миллион тонна хом нефть қайта ишланди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 70 минг тоннага кўп.