Yangiliklar

Туркманистон Президенти Самарқандга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун 15 сентябрь куни мамлакатимизга келди.

Аэропортда олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф дастурида Сердар Бердимуҳамедов Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириши кўзда тутилган.