Yangiliklar

Туркманистон ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистондаги вазият юзасидан баёноти

Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги сўнгги кунларда Қорақалпоғистон Республикасида юзага келган вазиятдан хавотирини билдирди.

Туркман томони Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатда конституциявий тузум ва ҳуқуқ-тартибот, хавфсизлик ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасидаги қатъий саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

Ишончимиз комилки, Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожланишида, давлат ва жамоат институтларининг барқарорлигини таъминлашда халқнинг донолиги, узоқ йиллик тажрибаси туфайли  юзага келган қийинчиликларни енгиб ўтади.

Туркманистон Ўзбекистоннинг яқин қўшниси сифатида ушбу давлат билан қардошлик, дўстлик ва яқин ҳамкорлик ришталари билан боғланиб, унга зарур ёрдам ва кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдиради.