События
21.01.2025
|
245
В МИЦА подписан Меморандум о взаимопонимании с Министерством обороны Узбекистана
Подписан меморандум о взаимопонимании между Министерством обороны Республики Узбекистан и Международным Институтом Центральной Азии. В мероприятии приняли участие директор Международного Института Центральной Азии Жавлон Вахабов и ответственные сотрудники Министерства обороны Республики Узбекистан.

Мазкур меморандум қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ва ўз фаолият йўналишларида кўзланган натижаларга эришиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра томонлар ўзаро манфаатли муносабатларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, ҳамда ваколатлари доирасидаги тадбирларни, жумладан ахборот-таҳлилий фаолиятни янада такомиллаштириш бўйича биргаликда фаолият юритадилар.

Ҳамкорлик доирасида жаҳонда содир бўлаётган ташқи ва ички сиёсий ҳамда ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг асосий тенденцияларини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, шунингдек, мамлакатнинг миллий (ҳарбий) хавфсизлигини таъминлаш, давлат мудофаа қобилиятини ошириш, мудофаа ва ҳарбий қурилиш соҳаларида давлат сиёсатини сифатли амалга ошириш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш борасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш назарда тутилган.

Имзоланган ҳужжатда соҳага оид миллий ва халқаро даражадаги илмий-услубий (амалий) конференциялар ташкил этиш ва ўтказиш, халқаро муносабатлар бўйича экспертлар ва тор доирадаги мутахассисларнинг ўзаро тажриба алмашувини амалга ошириш, ходимларнинг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ва амалиётлар ўтказиш каби тадбирлар ўрин олган.

Внимание! Если вы нашли ошибку в тексте, выделите ее и нажмите Ctrl+Enter, чтобы сообщить об этом администрации
Разработка сайта: uzinfocom