Markaziy Osiyo davlatlari yangiliklari
15.05.2023
|
64
Quvayt elchisi Qirg‘iz Respublikasi tashqi ishlar vaziriga ishonch yorlig‘i nusxasini topshirdi
Qirg‘iz Respublikasi tashqi ishlar vaziri J.Qulubayev Quvayt Davlatining Qirg‘iz Respublikasidagi elchisi (bir vaqtning o‘zida) Umar Ahmad Al-Qandariydan ishonch yorlig‘ini qabul qildi.

Ташқи ишлар вазири Ж.Қулубаев Умар Aҳмад Aл-Қандарийни Қирғизистонга элчи этиб тайинлангани билан қутлаб, дипломатик миссиясида муваффақиятлар тилади.

Ўз навбатида, Умар Aҳмад Aл-Қандарий  самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, биродарлик муносабатларини янада юқори босқичга олиб чиқишда зарур саъй-ҳаракатларни амалга оширишини таъкидлади.

Суҳбат чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидладилар. Шунингдек, Қирғиз Республикаси ва Қувайт Давлати ўртасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва  халқаро ташкилотлар доирасида яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш мақсадида Қирғизистонда Қувайт давлатининг элчихонаси очилиши, олий ва юқори даражадаги ўзаро ташрифлар ташкил этиш, қўшма тадбирлар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар Қувайт давлати томонидан молиялаштирилаётган ва Қирғизистонда самарали фаолият юритаётган хайрия жамғармаларини мамнуният билан қайд этдилар. Шунингдек, Қувайт хайрия ёрдамини янада ошириш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш йўлларини муҳокама қилдилар.

Томонлар музокаралар давомида эришилган келишувларни  амалга ошириш ва ўзаро яқин алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Diqqat! Agar matnda xato topsangiz, uni tanlang va ma'muriyatni xabardor qilish uchun Ctrl + Enter tugmalarini bosing
Saytni ishlab chiqish: uzinfocom